loader

АБДУЛЛОҲ ибн СУҲАЙЛ

Абдуллоҳ ибн Суҳайл ибн Амр (р.а.), илк мусулмонлардан бўлган саҳобий. Милодий 594 ёки 596 йили туғилган. Ҳабашистон ҳижратига қадар мусулмонлигини ота-онасидан яширган. Отасининг таъқибидан қочиб Бадр ғазотида мусулмонлар тарафига ўтиб олган. Уҳуд, Ҳандақ, Хайбар жангларида, Макка фатҳида қатнашган. Ана шу фатҳда асир олиниб ўлимга ҳукм қилинган отасини афв этишни Пайғамбар алайҳиссаломдан сўраганида у зот мушрик отани кечирдилар. Шундан сўнг Суҳайл ибн Амр ўғлининг даъвати билан мусулмон бўлди ва саҳобийлар қаторига қўшилди. Абдуллоҳ Расули акрам вафотларидан кейин, ҳижрий 12 (милодий 633) йили Ямомадаги Севас жангида жасорат кўрсатиб, шаҳидлик мақомига эришди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР