loader

АБДУЛЛОҲ ибн ТОРИҚ

Абдуллоҳ ибн Ториқ ибн Амр ибн Молик (р.а.), саҳобийлардан. Бадр ва Уҳуд ғазотларида иштирок этиб, Рожеъ ғазотига чиққан саҳобалардан эдилар. Мушриклар Ҳубайб билан бу зотни Маккага киритиш учун  ушлаб олишган эди.  Марруз-заҳронга келишганида Абдуллоҳ: «Аллоҳ номига қасамки, уларга ҳамроҳ бўлмайман, балки қатл этилган дўстларимга эргашаман», дедилар. Ва у кишининг боғлиқ қўлларини ечиб, қиличларини қўлга олиб, қатлга олиб кетишди. Мушриклар тош билан уриб ўлдиришган. Қабрлари ҳам Марруз-заҳрондадир. Рожеъ воқеъаси ҳижратнинг 36 йили бошларида бўлган эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР