loader

АБДУЛЛОҲ ибн УМАР

бдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб ал-Адавий (р.а.), кунялари Абу Абдураҳмон, машҳур саҳобалардан. Ҳижрат аввалида туғилганлар, болаликдаёқ Маккада Исломга кирганлар. Асҳоби киромнинг энг улуғ олим ва мужтаҳидларидан.  Ҳижоз фиқҳининг тамал тошини қўйганлар ва олтмиш йил фатво берганлар. Бадр, Уҳуд ва бошқа барча ғазотларда қатнашганлар. Оталари Ҳазрати Умар билан Мадинага ҳижрат қилганлар. Африқо юртларига икки марта ғазотга борганлар. Ҳазрати Усмон вафотларидан сўнг халифалик таклиф этилганида бош тортганлар. Абу Ҳурайрадан кейин энг кўп ҳадис ривоят қилганлар (2630 та). Шундан 170 тасини ҳам Имом Бухорий, ҳам Муслим келтиришган. 81 тасини ёлғиз Бухорий, 31 тасини Муслим келтирган. 2348 таси бошқа китобларда зикр этилган. Умрлари охирида кўзлари ожиз бўлиб қолган. Ҳижрий 73 (милодий 692) йили саксон тўрт ёшларида Маккада ҳаж пайтида вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР