loader

АБДУЛЛОҲ ТАРЖИМОН

Асли исми Анселмо Турмеда, аввалда насроний олими, католикларнинг попи бўлган. Испаниянинг Майорка оролида туғилган. Бошда Испаниянинг Лорида шаҳрида, кейин Италиянинг Болоня шаҳрида насронийликдан дарс олган. Устози усқуф (епископ) Никола Мартелнинг яширин тавсиясига кўра Тунисга келиб Ислом динини қабул қилади ва номини Абдуллоҳ деб ўзгартиради. Тунисда араб тилини ўрганиб, давлат идорасида таржимонлик қилган. Ҳижрий 832 (милодий 1420) йили машҳур асари – «Туҳфатул-ариб фир-радди ъала аҳлис-салиб» (қисқача «Насронийликка раддия») китобини ёзган. Арабча матни ҳижрий 1290 йилда Англияда чоп этилган бу китоб ярим таржимаи ҳол ва ярим баҳс-мунозара шаклида ёзилган бўлиб, унда  насронийликнинг бузилган ўринлари, ботил одатлар билан қориштириб юборилгани ичдан туриб кўрсатилади ҳамда буларга қарши исломиятнинг ҳаққонияти қиёсланади. Муаллиф Ҳазрати Муҳаммаднинг (с.а.в.) пайғамбарликларини Таврот ва Инжилдаги далиллар билан исботлайди. Мазкур китоб овруполик насронийлар эътиборини тортган ва унинг фарангча таржимаси кенг ўрганилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР