loader

АБДУЛЛОҲ ибн ҲУЗОФА

Абдуллоҳ ибн Ҳузофа (р.а.), илк мусулмонлардан, саҳобий. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) барча ғазотларида қатнашганлар. Бир гал эллик кишилик жангчилар гуруҳига бошчилик қилганлар. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) мактубларини Эрон кисроси Парвезга олиб бориб элчилик қилганлар. Расули акрамдан бир неча ҳадис ривоят қилганлар. Ҳазрати Умар халифаликлари даврида у кишининг византияликларга асир тушганлари, шунда иймонда қаттиқ туриб, Византия императорининг Исломдан қайтиш эвазига тахт, мол-мулк ва қизини  бериш ҳақидаги таклифини рад этганлари, ҳатто ўлимдан ҳам қўрқмай бир тадбир билан ўзлари ва саксон мусулмоннинг жонини қутқариб қолганлари ҳақида гўзал тарих бор. Ҳазрати Усмон халифаликлари даврида Мисрда вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР