loader

АБДУЛМАЛИК ибн ЖУРАЙЖ

Абдулмалик ибн Абдулазиз ибн Журайж ал-Умавий, куняси Абу Холид ёки Абу Валид. Асли румлик насронийлардан. Ҳижрий 80 йилда туғилган. Исломга кирганидан сўнг Макка уламоларидан ва етук муҳаддислардан бўлиб етишди. Ҳижозда китоб ёзган биринчи олим, тобеъийлар даврида исроилиётларнинг қутби (кони) бўлган. Кўплаб ҳадис ривоят қилган. Бир қанча юртларни кезиб, Басра, Яман, Бағдодда таълим олган. Ҳижрий 159 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР