loader

АБДУЛҒАНИ АБДУЛЛОҲ

Абдулғани Абдуллоҳ, Ўзбекистоннинг таниқли дин арбобларидан. 1928 йилда туғилган. Бухородаги Мир Араб мадрасасини ва Тошкент Давлат педагогика институтининг тарих факултетини битирган. Йигирма бир йил «Совет Шарқи мусулмонлари» журнали бош муҳаррири бўлиб ишлади, кейинчалик Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ноиби вазифасини бажарди. Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ»ининг 4-жилдини арабчадан таржима қилган, унинг «Мусулмонлик ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари» ҳамда бошқа бир неча асарлари чоп этилган. 1999 йилда Тошкентда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР