loader

АБДУЛҲАҚ ибн АБДУРРАҲМОН

Абу Муҳаммад Абдулҳақ ибн Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Ҳусайн ибн Саъид ал-Аздий ал-Ишбилий, ҳижрий 510 йили туғилган. Атоқли уламолардан, ҳадис билимдони, ҳофиз, Андалусиянинг Бижай шаҳри имом-хатиби. Ислом фиқҳи ва ҳадис илмларини чуқур билган. Расулуллоҳ (с.а.в.) йўлларига содиқ, тақволи, зуҳдли, художўй олимлардан бўлган. Бир неча асарлари бор. Ҳижрий 581 йилда Ишбилия (Севилия) да вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР