loader

АБДУРРАУФ МУНОВИЙ

Тожиддин Абдуррауф Муновий, ўн биринчи асрнинг таниқли муҳаддисларидан ва шофеъий мазҳаби фақиҳларидан бири. Ҳижрий 952 (милодий 1545) йили Мисрда туғилган. Отаси ва машҳур олим Шамси Рамлийдан ҳадис, фиқҳ ва адабиёт илмларини ўрганган. Ҳаётини мударрисликка ва китоб таълиф қилишга  бағишлаган. Ҳадис, сияр, фиқҳ, тиб, тарих, имсол, наботот, тасаввуф ва ташриҳга доир юздан ортиқ асар ёзган. Олти жилдли «Файзул-қодир», икки жилдли «Ат-тайсир», ўн минг ҳадисни жамлаган «Кунузул-ҳақойиқ», «Асмои ҳусна шарҳи» каби асарлари машҳур. Ҳижрий 1031 (милодий 1662) йили Қоҳирада вафот этган, жанозаси Жомеъул-Азҳарда ўқилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР