loader

АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ

Абдураҳмон Нуриддин ибн Аҳмад ал-Жомий, милодий 1414 йили Нишопур яқинидаги Жом шаҳрида туғилган. Форс-тожик адиби, машҳур мутафаккир, тасаввуф шайхи. Оиласи Ҳиротда истиқомат тутган. Самарқанддаги Улуғбек мадрасасида таҳсил олиб, Қуръон, ҳадис, фиқҳ, адабиёт илмларини чуқур ўрганган. Нақшбандия сулуки пирларидан шайх Саъдиддин Қошғарийга мурид бўлиб, қизига уйланади ва Ҳиротда зоҳидликда ҳаёт кечиради. Ҳирот нақшбандийлик сулукининг пири-муршиди. «Хамса» ва шеър-достонлардан ташқари «Нафаҳот ул-унс», «Пайғамбарликка далиллар», «Силсилат уз-заҳаб», «Зикр шартлари», «Ҳаж қилиш йўллари», «Хожалар тариқати», «Аҳрорларга туҳфа» ва бошқа асарлари бор. Ўғлининг наҳв илмини эгаллашда қийналаётганини кўриб «Кофия»га шарҳ ёзиб берган ва бу асар «Шарҳи мулла Жомий» номи билан ҳозиргача машҳур. Милодий 1492 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР