loader

АБДУҲАКИМ ҚОРИ МАТҚУЛОВ

Абдуҳаким қори Комилжон ўғли Матқулов, 1964 йилда Душанбе шаҳрида туғилган. Болалигидаёқ Қуръони каримни тўла ёд олган. 1986-1990 йилларда Тошкент Ислом институтида ўқиди. Сўнгра беш йил Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими мудири муовини, идора қошидаги «Шариатул-Ислом» корхонаси мудири ўринбосари бўлиб ишлади. 1995-1998 йилларда Тошкент Давлат шарқшунослик институтида таҳсил олди. 1999 йилдан бошлаб ҳозиргача Тошкентдаги «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти директори. 2002 йилдан бери Ўзбекистон Фанлар академияси И. Мўминов номли фалсафа ва ҳуқуқ институтининг изланувчи илмий тадқиқотчиси. 2003 йилдан Қувайт Халқаро жамғармаси Осиё мусулмонлари бўлими Ўзбекистон ваколатхонаси раиси. Кўплаб мақолалари чоп этилган, бир неча китоб ва дарсликларни нашрга тайёрлашга бошчилик қилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР