loader

АБОДИЛА

Луғатда «Абдуллоҳлар» деган маънони англатади. Саҳобалар орасидаги Абдуллоҳ исмли кишилар умумий тарзда Абодила деб аталади. Уларнинг адади бир ривоятга кўра уч юз, бошқасида икки юз йигирма кишига боради. Аммо бу истилоҳ асосан Абдуллоҳ исмли тўрт машҳур саҳобийга нисбатан қўлланилади. Улар Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абдуллоҳ ибн Амрлардир. Абдуллоҳ ибн Масъуд фиқҳда етук бўлишларига қарамай, бу сафга кирмайдилар, чунки бу истилоҳ у зотнинг вафотларидан кейин қўллана бошлаган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР