loader

АБУ АЛИ ибн СИНО

Абу Али ибн Сино, Мовароуннаҳрнинг улуғ қомусий олими, шайхурраис. Ҳижрий 370 (милодий 980) йилда Бухоронинг Афшона қишлоғида туғилган. Ёшликдан тиб, ҳандаса, фалсафа, ҳисоб илмларини эгаллаган. Ўн ёшида Қуръони каримни тўла ҳифз қилган. Дунёга машҳур ҳаким ва Ислом файласуфи бўлиб етишади. Асарларининг умумий сони 450 тадан ошади, шундан бизга фақат 160 таси етиб келган. Унинг энг йирик асари «Китаб уш-шифа» йигирма икки жилддан иборат. Мантиқ, физика, риёзиёт ва фалсафага бағишланган бешта мустақил асардан иборат «Китаб ал-Қонун фит-тиб» асари тиббиёт қомуси бўлиб, замонавий тиб илмига асос бўлган. Бундан ташқари ўн жилдли «Араб тили китоби», тиб, доришунослик ва фалсафага доир ўнлаб илмий асарлари бор. Шарқу Ғарбда унга Шайхурраис, «Олимлар бошлиғи», «Табиблар подшоҳи» каби унвонлар берилган. Тиббиёт (медитсина) атамаси унинг лотинча Авитсенна исмидан олинган. Ўн иккинчи асрдан бошлаб унинг биргина «Тиб қонунлари» китоби лотинчада ўттиз мартадан ортиқ нашр қилинган. Ҳижрий 428 (милодий 1037) йили Исфаҳон шаҳрида касалланиб вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР