loader

АБУ БАКРА

Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис ас-Сақафий (р.а.), таниқли саҳобийлардан. Тоиф жангида қалъа устидан Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига ғалтак (бакра) ишлатиб тушгани учун «Абу Бакра» лақабини олган. Ана шу жангда мусулмонларга асир тушган ва Исломга киргач Расулуллоҳ (с.а.в.) уни озод этиб ўзларига мавло қилдилар. Имрон ибн Ҳусайн: «Абу Бакрадан кўра фазилатли кишини кўрмадим», деган. Унинг ўғли Абдураҳмон ибн Нуфайъ тобеъин, ишончли муҳаддис, Басранинг улуғ олимларидан, байтулмол бошлиғи бўлган. Абу Бакра Расули акрамдан 132 та ҳадис ривоят қилган. Ҳижрий 52 (милодий 672) йили Басрада вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР