loader

АБУ БАКР ЖУЗЖОНИЙ

Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ ибн Субайҳ (Субҳ) ал-Жузжоний, Мовароуннаҳрнинг атоқли фақиҳларидан. Шайх Мотуридийга устозлик қилган. Ўзи Абу Ҳанифанинг йирик шогирдларидан бири Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ҳузурида дарс тинглаган Абу Сулаймон Жузжонийдан сабоқ олган. Фиқҳ илми усуллари ва фуруълари соҳасида пешқадам бўлган, бошқа илмларни ҳам пухта эгаллаган. «Ал-Фуруъ ват-таймиз», «Китаб ат-тавба» ва бошқа китобларнинг муаллифи. Ҳижрий 268 йилда вафот этган. 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР