loader

АБУ ДАҲДОҲ

Абу Даҳдоҳ Собит ибн Даҳдоҳ (р.а.), саҳобий. Уҳуд жангида қатнашиб, ўша куни ўлдирилганлар. Воқидийнинг айтишларича, у киши Уҳуд кунидаги жароҳатларидан тузалиб,  Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳудайбиядан қайтганларида ўз тўшакларида вафот этганлар. «Аллоҳга қарзи ҳасана (ихтиёрий қарз) берадиган ким борки, (Аллоҳ) унга бир неча баробар қилиб қайтарса. Ҳолбуки, (ризқингизни) тор ва кенг қиладиган Аллоҳдир. Ва унга қайтарилажаксиз» (Бақара, 245) ояти нозил бўлганида бу киши: «Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ бизнинг қарз беришимизни хоҳлайдими? Қўлингизни беринг, мен Аллоҳ йўлида ушбу боғимни қарз бердим», дедилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР