loader

АБУ ЖАНДАЛ

Абу Жандал ибн Суҳайл ибн Амр (р.а.), саҳобий, аввалги даврдаёқ Маккада Исломга кирганлар. Оталари ҳибс қилиб ҳижратдан ман этганлари сабабли ҳижрат қила олмаганлар. Ҳудайбийя сулҳига имзо чекилганидан кейин Абу Жандал мусулмонлар томонига ўтиб кетдилар. Бу зотни мусулмонлар томонига ўтиб кетишлари шартномага зид эди. Оталари ўғилларининг қайтарилишини Расулуллоҳ (с.а.в.) дан талаб қилганида, у зот Абу Жандални отасига қайтардилар. Чунки Ҳудайбийя сулҳида мусулмонлардан ким мушриклар томонига ўтса қайтарилмаслиги, лекин мушриклар томонидан бирор киши ўтса қайтариб берилиши шарт қилинган эди. Шунда Абу Жандал: «Эй мусулмонлар жамоаси! Мушриклар динимдан қайтариб фитнага солишлари учун мени уларга қайтариб юборасизларми?», дегандилар, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Биз шу нарсага битим тузганмиз. Ўша битимни бажаришга мажбурмиз. Сен сабр қилгин, Аллоҳ Ўзи рўшноликка чиқаради», дедилар. Лекин бу кишига Расулуллоҳ (с.а.в.) тириклик пайтларида ғазотга чиқиш насиб қилмади. Кейинчалик Шом шаҳрига мужоҳид ҳолатда чиқиб кетдилар.  Авомис вабоси сабабли ҳижратнинг 18-йили вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР