loader

АБУ ЖУҲАЙФА

Абу Жуҳайфа Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Жанода ас-Сувоий (р.а.), саҳобалардан. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этганларида бу зот ҳали балоғатга етмаган эдилар. Куфада истиқомат қилиб, байтулмолга (давлат хазинасига) бошлиқ бўлдилар. Ҳазрати Алининг қўриқчиларидан бўлганлар, Али (к.в.) бу кишини Ваҳбул-хойр деб атаганлар. Расули акрамдан бир неча ҳадис ривоят қилганлар, уларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари китобларига киритишган. Ҳижратнинг 63 йили вафот этдилар, Куфада вафот қилган энг сўнгги саҳобий бўлдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР