loader

АБУ ЗАРР ҒИФОРИЙ

Жундуб ибн Жунода ибн Суфён ибн Убайд ал-Ғифорий (р.а.), кунялари Абу Зарр. Саҳобийларнинг улуғларидан. Исломга бешинчи бўлиб кирганлар. Кўпгина ғазотларда қатнашганлар. Ҳандақ ғазотидан кейин Мадинага ҳижрат қилганлар. Зуҳду тақво, ҳилм ва тавозеълари билан машҳур бўлганлар. Расулуллоҳ алайҳиссалом унинг ҳақида «Якка ўзи юради, якка ўзи вафот қилади», деб башорат берганлар. Камбағалларнинг бойларда ҳаққи бор, деган ғояни тинмай тарғиб қилганлар ва бу соҳада бошқа саҳобалардан фарқланганлар. Илмда Абдуллоҳ ибн Масъуд билан тенглашганлар. Жаноб Расулуллоҳдан (с.а.в.) 281 та ҳадис ривоят қилганлар. У зот вафотларидан кейин Шом саҳросига кетиб қолдилар, бирмунча вақт Дамашқда яшадилар. Мадинага қайтгач волийлар билан келиша олмай, Рабза саҳросида истиқомат тутдилар ва ҳижратнинг 32 йили (милодий 652) шу жойда вафот этдилар. Уйда ҳатто кафанга яроқли мато ҳам бўлмаган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР