loader

АБУ ЗАРЪА ар-РОЗИЙ

Убайдуллоҳ ибн Абдулкарим ибн Язид ибн Форуқ Абу Заръа ар-Розий ал-Қурайший, қурайшийлар озод қилган қуллардан. Машҳур ҳадис олими ва ҳофизи. Ровийларнинг ишончлилигини ўрганиш борасида мўътабар мутахассислардан. Имом Муслим, Термизий, Насаий, Ибн Можалар ундан кўплаб ҳадис ривоят қилишган. У ўткир ҳофиза, етук ақл, тақво соҳиби бўлган, самимийлиги ва илмига амали билан шуҳрат топган. Ҳижрий 264 йили олтмиш тўрт ёшида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР