loader

АБУ КУҲОФА

Абу Куҳофа Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг оталари. Макка фатҳ этилганида Абу Бакрнинг барча оила аъзолари Исломни қабул қилишган, фақат Абу Куҳофагина ҳамон боболари динида эди. Макка фатҳи куни Абу Бакр қариб, мункиллаб, кўзлари кўрмай қолган оталарини Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига олиб бордилар. У зот қарияга: «Эй Абу Куҳофа, мусулмон бўл, ҳузур топ», дедилар. Қария шу заҳоти шаҳодат калимасини айтиб мусулмон бўлди. Аммо Мадинага бормай, Маккада қолди. Ўғиллари Абу Бакрдан бир йил кейин, ҳижрий 14 йили тўқсон етти ёшида вафот этди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР