loader

АБУЛ АСВАД ДУАЛИЙ

Абул Асвад Дуалий, улуғ тобеъинлардан, Исломнинг катта уламоси. Басрада қозилик қилган. Тўғрисўзлиги ва ҳозиржавоблиги билан шуҳрат қозонган. Ҳазрати Али билан Сиффийн жангида қатнашган, Муовия ибн Абу Суфён замонида ҳам ҳурмати баланд эди. Унинг икки иши тарихда қолган: наҳв илмига асос солган ҳамда аввал нуқталарсиз ва ҳаракатларсиз бўлган Қуръони карим ҳарфларига нуқталар қўйиб чиққан. Ҳижрий 67 (милодий 687) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР