loader

АБУЛ МАЪОЛИЙ ЖУВАЙНИЙ

Имоми Ҳарамайн Абул Маъолий Абдулмалик ибн Абдуллоҳ Жувайний милодий 1028 йили Нишопур яқинидаги Жувайн мавзеида туғилган. Ашъарий каломининг етук намояндаси. Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг устози. Калом, усулид-дин, фиқҳ илмларини яхши билган. Бирмунча вақт Макка ва Мадинада яшаб, Имоми Ҳарамайн унвонини олган. Нишопурга қайтиб, ўзига атаб қурилган Низомиййа мадрасасида умрининг охиригача дарс берган. Унинг калом илмига доир «Аш-Шомил» асари маълум. Милодий 1085 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР