loader

АБУЛ ОЛИЯ

Абул Олия Рофиъ ибн Миҳрон ар-Риёҳий, тобеъинларнинг энг ишончли ва машҳур ровийларидан. Жоҳилият даврида яшаган, Пайғамбаримиз (с.а.в.) вафотларидан икки йил кейин Исломга кирган. У Ҳазрати Али, Ибн Масъуд, Ибн Аббос, Ибн Умар, Убай ибн Каъб каби машҳур саҳобийлардан ҳадис ривоят қилган. «Сиҳоҳи ситта» муаллифлари унинг ишончли ровий эканига иттифоқ қилишган. Ҳижрий 90 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР