loader

АБУЛ ҲАЙСАМ

Абул Ҳайсам Молик ибн Таййиҳон (р.а.), саҳобалардан. Жоҳилиятда ҳам бутларни кариҳ кўрардилар. Асъад ибн Зурора билан бирга ансорлардан биринчи бўлиб Маккада Расулуллоҳ (с.а.в.) билан кўришганлар ва Ақоба байъатида етмишта саҳоба билан бирга қатнашганлар. Ансорлар ичидаги ўн иккита бошлиқдан бири эдилар. Бадр, Уҳуд ва бошқа барча жангларда Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга иштирок этганлар. Умар ибн Хаттоб халифалик даврларида вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР