loader

АБУЛ ҲАСАН АШЪАРИЙ

Имом Абул Ҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий, Аҳли сунна вал-жамоанинг машҳур ақида уламоларидан. Бағдодда яшаган. Машҳур саҳобий Абу Мусо ал-Ашъарийнинг авлодларидан. Аввал мўътазилийларга бош бўлиб, кейин уларни фош қилган. Аҳли сунна вал-жамоа ақидасига бағишланган «Ал-Ибона», «Рисолатун ила аҳлис-сағир», «Ал-Ламаъ» каби машҳур асарлари бор. У мўътазилийлар, файласуфлар, қарматийлар, ботинийлар, рофизийлар ақидасини рад этиб, ақидада ўртача ва мўътадил мазҳаб яратган. Имом Мотуридий билан бирга Аҳли сунна вал-жамоанинг ақида имоми деб тан олинган. Ҳижрий 333 йили Бағдодда вафот қилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР