loader

АБУЛ ҲАСАН РУСТУФАҒНИЙ

Абул Ҳасан Али ибн Саид ар-Рустуфағний, Самарқанд яқинидаги Рустуфағн қишлоғида туғилган. Ҳанафий мазҳабининг машҳур муҳаддиси ва фақиҳи. Фиқҳга доир «Иршодул-муҳтадий», «Аз-завоид вал-фавоид», «Ал-асъилату вал-ажвиба», «Баёнус-Суннати вал-жамоа» асарлари муаллифи. Самарқанднинг бир неча йирик фақиҳлари, жумладан Абу Мансур Мотуридий, Абул Қосим Самарқандийлар билан доимий мулоқотда бўлган. Ҳижрий 350 (милодий 961) йили Рустуфағнда вафот этган, қабрини Бойли ота қишлоғида дейишади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР