loader

АБУ МУЗАФФАР САМЪОНИЙ

Абу Музаффар Мансур ибн Муҳаммад ас-Самъоний милодий 1035 йили Марвда туғилган, Абу Саъд ас-Самъонийнинг бобоси. Замонасининг таниқли муфассири, муҳаддиси, фақиҳи, қози ва адиби. Кўп йиллар мобайнида Хуросон, Ироқ, Ҳижоз бўйлаб саёҳат қилган, Маккада шофеъийларга қўшилган. Саёҳатлари чоғида юздан ошиқ йирик муҳаддисдан минглаб саҳиҳ ҳадисларни тўплаган. Элликдан зиёд шогирди бўлган. Ҳадис, фиқҳ, тилшуносликка доир ўндан ортиқ асари бор. Милодий 1096 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР