loader

АБУ МУСО ал-АШЪАРИЙ

Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс ибн Солим ибн Ҳазор ибн Ҳарб ал-Ашъарий (р.а.) ҳижратдан ўн олти йил аввал туғилганлар. Ямандаги Ашъар (кўп тукли) қабиласидан. Маккада Ислом туғилганида унинг оиласи Яманда туриб мусулмон бўлди. Ҳабашистондаги муҳожирлар билан Мадинага кўчганлар, уч ҳижрат соҳиби. Хайбар, Ҳунайн ғазоти ва Макка фатҳида қатнашганлар. Табук сафаридан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Мусо ва Муоз ибн Жабални Яманга закот маъмури қилиб юборганлар. Вадо ҳажида Ямандан қайтиб, Расули акрам билан бирга ҳаж қилдилар. Пайғамбаримиз уни «Чавандоз паҳлавонларнинг саййиди» деб атаганлар. Ҳазрати Умар халифалиги даврида Басра ва Куфа волийи бўлдилар, Ироқ, Эрон фатҳларида қатнашдилар. Ҳазрати Али билан Макка мухолифлари ўртасидаги ихтилофда бетараф қолдилар. Абу Мусо Асри саодатда фатво берган тўрт саҳобанинг бири эдилар. Расулуллоҳдан 360 та ҳадис ривоят қилганлар. Умрларининг охирги йилларини Маккада ўтказдилар. Ҳижрий 44 (милодий 664) йили вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР