loader

АБУ НАСР ТУСИЙ


Абу Наср Абдуллоҳ ибн Али ибн Муҳаммад ибн Яҳё Саррож ал-Тусий, милодий ўн биринчи асрнинг таниқли тасаввуф олимларидан. Эроннинг Тус (ҳозирги Машҳад) шаҳрида туғилган. Ёшлигидан яхши билим олган, илм талабида Басра, Бағдод, Дамашқ, Антокия, Тир, Қоҳира, Бистом, Тустар, Табриз каби ўлкаларга сафар қилган. Сўфийлик анъаналарини яхши билгани ва пухта билим бергани учун «сўфийлар товуси» лақабини олган. Унинг «Китаб ал-лумаъ фит-тасаввуф» номли асари бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР