loader

АБУ РОФЕЪ

Асли исмлари Аслам ёки Хурмуз, кунялари Абу Рофеъ (р.а.), саҳобалардан. Асли қибтий, дастлаб Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амакиваччалари Ҳазрати Аббоснинг қули бўлганлар. У киши Абу Рофеъни Пайғамбаримизга совға қилганлар. Жаноби Расулуллоҳ уни озод қилдилар. Бадр жанги олдидан Исломга кирганлар, лекин бу ғазотда қатнашмаганлар, сабаби Маккада эдилар. Кейин Уҳуд жангидан бошлаб барча ғазотларда иштирок этганлар. Тўплаган бир қанча ҳадисларини учта «Саҳиҳ» соҳиблари китобларига киритишган. Ҳазрати Алининг халифалик йилларида, ҳижрий 36 йили Мадинада вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР