loader

АБУ САИД ХУДРИЙ

Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Ҳазражий ал-Ансорий ал-Худрий (р.а.), асҳоби киромнинг машҳур сиймоларидан. Милодий 607 йили Мадинада туғилганлар. Оталари Молик ибн Синон ҳам саҳобийлардан, Уҳуд жангида шаҳид бўлган. Абу Саид Расулуллоҳ (с.а.в.) билан Ҳандақ жанги ва бошқа ўн иккита ғазотда қатнашганлар. Кўп йиллар фатво бериш билан шуғулланганлар. Расули акрамдан 1170 та ҳадис ривоят қилганлар, шундан 111 тасини Бухорий ҳам, Муслим ҳам келтиришган, 16 та ҳадисни фақат Бухорий, 52 та ҳадисни Муслим ривоят қилган, 1049 таси бошқа ҳадис китобларида зикр этилган. Ҳижрий 74 (милодий 693) йили Мадинада вафот қилганлар, қабрлари Бақиъда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР