loader

АБУ САЛАМА

Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдуласад ибн Ҳилол (р.а.), саҳобалардан.  Расулуллоҳ (с.а.в.) Дорул Арқам ҳовлисига киришларидан олдин Исломга кирганлар. Ҳабашистонга қилинган икки ҳижратда хотинлари Умму Салама билан бирга қатнашишган. Абу Умома ибн Саҳл айтишларича, Расулулоҳ (с.а.в.) саҳобалари ичида Мадинага биринчи ҳижрат қилиб келган кишидилар. Бадр жангида иштирок этиб, Уҳуд жангида жароҳатландилар. Бир ой жароҳатлари сабабли даволандилар. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) у зотни бир жойга лашкарга қўшиб юбордилар. Қайтиб келганларида жароҳатлари кучайиб вафот этдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу зотнинг вафотларида ҳозир бўлиб, очиқ қолган кўзларини юмиб қўйганлар. Вафотлари учинчи ҳижрий санага тўғри келади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР