loader

АБУ САЪИД САМЪОНИЙ

Абу Саъид Абдулкарим ибн Муҳаммад ас-Самъоний ал-Марвазий, милодий 1113 йили Марвда туғилган. Таниқли муҳаддис, ҳофизул-Қуръон, фақиҳ ва муаррих. Аждодлари Исломнинг машҳур муҳаддис ва фақиҳлари бўлишган. Нишопур, Хуросон, Мовароуннаҳр, Ироқ, Ҳижоз, Шом, Табаристон, Ҳамадон, Қуддусга илм талабида саёҳат қилган. Анча вақт Бағдодда яшаб, таниқли олимлардан таҳсил олган. Кейин Марвга қайтиб, Ал-Амидия мадрасасида дарс берган. Фиқҳ, ҳадис, араб тилшунослиги, адабиётга доир элликдан ортиқ асар ёзган. Унинг «Китаб ул-ансоб» асарида Хуросон, Мовароуннаҳрнинг юзлаб муҳаддис, муфассир, фақиҳлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари унинг «Бағдод тарихи»га ўн беш жилдли қўшимчаси, йигирма жилдли «Марв тарихи» асари бор. Милодий 1167 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР