loader

АБУ САЪЛАБА

Абу Саълаба Ҳушайн ибн ан-Нимайр (р.а.), саҳобалардан. Ҳудайбияда, дарахт остида Расулуллоҳга (с.а.в.) байъат қилган. Хайбар фатҳидан кейин Пайғамбаримиз унга ер ажратиб бердилар ва ўзи мансуб Қудай қабиласидагиларни Исломга даъват қилишни топширдилар. Унинг даъватидан сўнг кўплаб қабиладошлари мусулмон бўлишди. Кейинчалик Шомда яшади. Расулуллоҳдан (с.а.в.) бир неча ҳадис ривоят қилган, улар Бухорий ва Муслим «Саҳиҳ»ларига киритилган. Ҳижрий 75 йили Шомда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР