loader

АБУС-САЪУД

Абус-Саъуд Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Мустафо ал-Амодий ал-Ҳанафий, таниқли фақиҳ ва муфассир. Ҳижрий 893 йили Қустантания (Истанбул) яқинидаги бир мавзеда туғилган. Хонадони илму ирфонли бўлган. Илмдаги шуҳрати туфайли Туркиянинг турли мадрасаларида дарс беришга эришди. Кейин Равса, Қустантания, Румайло вилоятларида қозилик қилди. Сўнгра муфтийликка тайинланди ва умрининг охиригача қарийб ўттиз йил фатво бериш билан шуғулланди. Унинг бир неча асарлари бор, «Иршодул-ақл ас-салим ила мазоё ал-Китаб ул-карим» номли тафсир, «Ал-Кашшоф» тафсирига ҳошия, «Ҳидоя»нинг байъ китобига ёзилган ҳошия шулар жумласидандир. Ҳижрий 982 йили Қустантанияда вафот этган, Абу Аййуб Ансорий билан ёнма-ён дафн қилинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР