loader

АБУ СУФЁН

бу Суфён ибн Ҳарб ибн Умаййа ибн Абдушам ибн Абдуманоф (р.а.), таниқли саҳобийлардан, милодий 563 йили туғилган. Қурайш қабиласидан, Умаййа ўғиллари уруғидан. Тўртинчи отада Расулуллоҳнинг (с..а.в.) Бани Ҳошим уруғлари билан бирлашади. Абдуманофнинг ўғли Абдушамдан умавийлар, бошқа бир ўғли Ҳошимдан ҳошимийлар тарқалишган. Кейинги Ислом халифаларидан Муовия Абу Суфённинг ўғли эди. Исломнинг аввалида тижоратчи Абу Суфён Пайғамбаримизга ашаддий душман бўлган. Мусулмонларга қарши ҳаракатларни маблағ билан таъминлаш мақсадида Шомга юборилган тижорат карвонига бошчилик қилган. Қурайшлик мушриклар бошлиғи Абу Жаҳл (Абу Ҳакам) ўлдирилгач, унинг ўрнини Абу Суфён эгаллаган. Уҳуд ва Ҳандақ урушларида қурайшийларнинг бош қўмондони эди. Макка фатҳи асносида Ҳазрати Аббоснинг қатъиятлари туфайли Расули акрамнинг ҳузурларида мусулмонликни қабул қилишга мажбур бўлган. Шу зайлда саҳобийлар қаторига кирди, бироқ «муаллафаи қулуб» (қалби Исломга мойил)лардан эди. Макка фатҳидан кейин у Пайғамбаримизнинг Тоиф муҳорабаларига аралашиб бу ғазотда бир кўзидан, Ярмук муҳорабасида эса иккинчи кўзидан ажради. Ҳазрати Усмон халифаликлари замонида, ҳижрий 31 (милодий 652) йили саксон саккиз ёшида вафот этди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР