loader

АБУ СУФЁН ибн ҲОРИС

Абу Суфён Муғийра ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб (р.а.), саҳобалардан. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг эмикдош иниларидан эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) пайғамбар этиб юборилганларида у зотга нисбатан душманлик кайфиятида яшадилар. Ва шоир бўлганлари сабабли Пайғамбаримизга нисбатан ҳажв қилиб шеър айтар эдилар. Макка фатҳи куни Аллоҳ  Ислом билан шарафлади. Макка фатҳи ва Ҳунайн ғазотида қатнашганлар. Ўлимлари олдидан аҳлларига қарата: «Мен ўлгандан кейин йиғлаб ўтирманглар чунки Исломга кирганимдан бери хато қилганим йўқ», дедилар. Сийрат олимларининг айтишларича, Умар ибн Хаттоб халифалик даврларидан 17 ой ўтганидан кейин вафот этганлар. Лекин баъзилар:  ҳижратнинг 20-йили вафот этганлар, Ҳазрати Умар бу зотга жаноза намози ўқиганлар ва Бақеъ қабристонига дафн қилинганлар, дейишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР