loader

АБУ ТУФАЙЛ

Абу Туфайл Омир ибн Восила ал-Лайсий ал-Киноний (р.а.), саҳобийлардан. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётларининг охирги саккиз йилида у зот билан кўришганлар ва Пайғамбаримиздан 9 та ҳадис ривоят қилганлар. У зот вафотларидан кейин Куфага кетиб, Ҳазрати Али билан яқин бўлганлар, у кишининг жангларида байроқдорлик қилганлар. Ҳзрати Али вафотларидан кейин Маккага қайтиб, Имом Ҳусайн ҳузурида хизматда бўлдилар. Умар ибн Абдулазиз замонигача узлатда яшадилар. Ҳижрий 100 (ёки 102 ёхуд 110) йили Маккада вафот этганлар. Энг охири вафот қилган саҳобий ҳисобланадилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР