loader

АБУ УБАЙДА ибн ЖАРРОҲ

Абу Убайда Омир ибн Жарроҳ (р.а.), машҳур саҳобийлардан. Илк маккалик мусулмонлардан кейин биринчи бўлиб Исломга кирганлар. Қурайш қабиласидан, Бани Фихр уруғидан. Сулолалари еттинчи отада (Фихрда) Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) сулолалари билан бирлашади. Аввал Ҳабашистонга, кейин Мадинага ҳижрат қилганлар. Ашараи Мубашшарадан. Расули акрам билан барча ғазотларда қатнашганлар. Ислом тарихида шижоатли, ўта жасур мужоҳид, буюк саркарда, одил киши сифатида танилганлар. Расулуллоҳ вафотларидан сўнг ва Ҳазрати Умардан кейин халифалик таклиф этилганида кўнмаганлар. Шом фатҳининг қаҳрамонларидан ва саркардаларидан. Ҳижратнинг 18 (милодий 639) йили Шомда тарқалган бир касалликдан Ўрдунда вафот этдилар. Қабрлари Амё қишлоғида. Вафотларидан сўнг қуроллари, пўстак ва сув идиши қолган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР