Абу Умома Судай ибн Ажлон ал-Бохилий (р.а.), саҳобалардан. Аввал Мисрда, кейин Шомда яшаганлар. Жаноб Расулуллоҳдан (с.а.в.) 250 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 86 (милодий 700) йили Шомнинг Хумс шаҳрида вафот этганлар. Бу зот Шомда вафот қилган саҳобийларнинг охиргиси эдилар.