loader

АБУ ФАЗЛ КИРМОНИЙ

Абу Фазл Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Амирвайҳ ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Кирмоний, ҳанафий мазҳабининг буюк фақиҳларидан. Ҳижрий 457 (милодий 1065) йили Кирмон шаҳрида туғилган. Дин илмларини мукаммал билгани учун Руҳиддин, Руҳил-Ислом унвонлари билан шарафланган. Унинг «Тажрид» ва унга ўзи ёзган уч жилдли шарҳ, «Шарҳи Жомеъул-кабир», «Ишорат ул-асрор», «Фатово» каби асарлари бор. Ҳижрий 543 (милодий 1149) йили Марвда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР