loader

АБУ ҚАТОДА

Абу Қатода Ҳорис ибн Рабъий ал-Ансорий ас-Суламий (р.а.), саҳобий, ансорлардан. Милодий 604 йили туғилган. Ҳазрати Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) суворийларидан бири. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Унинг юзи ва сочларига барака бер», дуо қилганлари сабабидан етмиш ёшларида ҳам сочлари қора ва юзлари қизил эди. Уҳуд жангидан бошлаб барча ғазотларда иштирок этганлар. Расули акрамдан 170 та ҳадис ривоят қилганлар, шундан 21 тасида Имом Бухорий ва Муслим ҳамфикрлар, қолганлари бошқа ҳадис китобларига кирган. Ҳижрий 54 йили (милодий 674) Куфада вафот этганлар, жанозаларини Ҳазрати Али ўқиганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР