loader

АБУ ҚУБАЙС ТОҒИ

Ушбу тоғ Сафо ҳамда Масжидул-ҳаромга чўзилган бўлиб, денгиз сатҳидан баландлиги 420 метр, тоғ этагидан 120 метр. Унда биринчи бўлиб қурилиш ишларини олиб борган шахснинг исми Абу Јубайс бўлган. Баъзилар бошқа сабабларга кўра шундай номланган, дейишади. Жоҳилият даврида бу тоғ Амийн деб ҳам аталган. Чунки Ҳажарул-асвад ушбу тоғда сақланган. Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинганидек, қора рукн (тош) осмондан туширилган ва у Абу Јубайс тоғига қўйилган. У гўёки оқ биллурга ўхшар эди. У ерда қирқ йил тургач, Иброҳим алайҳиссалом қурган пойдеворга қўйилган. Ушбу тоғ Ахшаб деб ҳам аталган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР