loader

АБУ ҲАЙЙОН

Асируддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ибн Али ибн Юсуф ибн Ҳаййон ал-Андалусий ал-Ғарнотий ал-Жаййоний, уламолар ўртасида Абу Ҳаййон куняси билан машҳур. Ҳижрий 654 йили туғилган. Қироат илмида танилган, улуғ устозлардан таҳлим олган ҳофизул-Қуръон. Андалусия, Африқо, Миср ўлкаларида тўрт юз устоздан қироат илмини ўрганган. Фалсафа ва эътизолдан йироқ, салаф уламолар йўлини маҳкам тутган олим эди. Кўплаб илмий мерос қолдирган. Улардан «Ал-баҳрул муҳийт» тафсири, «Ғариб ул-Қуръон», «Шарҳ ут-таҳсил», «Ниҳоят ул-эъроб», «Хулосат ул-баён» кабилар машҳур. Ҳижрий 745 йили Мисрда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР