loader

АБУ ҲУРАЙРА

Абдураҳмон (Абдушшамс) ибн Соҳар ал-Давсий (р.а.), машҳур саҳобийлардан. Ҳижратдан 21 йил аввал Маккада туғилганлар. Жоҳилият даврида етим ва заиф ҳолда яшаганлар. Ҳижратнинг еттинчи йили Исломга кирганлар. Кейинчалик Асҳоби суффадан бўлганлар. Расулуллоҳдан (с.а.в.) ажралмай, Дорул-ирфондан сабоқ олганлар. Мушукни яхши кўрганлари учун Пайғамбаримиз Абу Ҳурайра (мушукнинг отаси) деб лақаб берганлар ва шу ном билан машҳур бўлганлар. Ажойиб фақиҳ, улуғ муҳаддис бўлиб етишиб, фатво бериш мавқеига кўтарилганлар. Пайғамбар алайҳиссаломдан энг кўп ҳадис (5374 та) ривоят қилганлар. Ҳадисларни ривоят қилиш учун 800 саҳоба ва тобеъий билан учрашганлар. 5374 ҳадиснинг 335 тасини ҳам Бухорий, ҳам Муслим келтиришган, 93 тасини фақат Бухорий, 189 тасини ёлғиз Муслим келтирган. Қолган 4757 таси бошқа ҳадис китобларида келтирилган. Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан кейин Баҳрайн, Мадина волийи, Макка қозиси бўлдилар. Ҳижрий 57 милодий 679) йили Мадинада вафот этдилар, қабрлари Бақиъ қабристонида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР