loader

АВРАНГЗЕБ

Тўлиқ номи Абдул Музаффар Муҳйиддин Муҳаммад, Аврангзеб (тахт безаги) лақаби билан машҳур бобурий подшоҳлардан. Шоҳ Жаҳоннинг Мумтоз Маҳалдан учинчи ўғли. Милодий 1618 йили Ҳиндистоннинг Ужжайн вилоятида туғилган. Болаликдан араб, форс, турк, ҳинд тилларини ўрганган, Қуръон ҳофизи бўлган. Кўпгина ҳарбий юришларда қатнашган. 1658 йили қирқ ёшида тахтни эгаллаган. Мамлакатни одилона бошқарган, Ислом дини равнақи ҳақида қайғурган. «Дорул ҳарб» Ҳиндистонни «Дорул  Ислом»га айлантиришни мақсад қилиб, эллик йиллик ҳукмдорлиги даврида ана шу ақидага содиқ қолди, мамлакатда шариат аҳкомларини қаттиқ туриб ҳимоя қилди. Унинг шаръий қонунлари асосида «Фатовои Оламгирия» асари тузилган бўлиб, у ишларини ана шу китоб асосида олиб борган. 1707 йили тўқсон ёшида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР