loader

АВФ ибн МОЛИК

Абу Абдураҳмон Авф ибн Молик ал-Ашжаъий ал-Ғатафоний (р.а.), саҳобалардан. Ҳижрий 6 йили Исломга кирганлар, Хайбар, Мутъа, Табук жангларида қатнашганлар, Хайбар ғазотида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан ёнма-ён жанг қилганлар. Макка фатҳида Ашжаъ қабиласи номидан байроқ кўтарганлар. Хумс, Шом, Дамашқда истиқомат қилганлар. Ислом йўлида кўп шижоат кўрсатган саҳобийлардан. Язид қўшини билан Истанбул юришида ҳам қатнашганлар. Расули акрамдан жами 67 та ҳадис ривоят қилганлар, улар уч «Саҳиҳ» китобига киритилган. Ҳижрий 73 йили (милодий 692) Дамашқда вафот этганлар. 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР