loader

АДИЙ ибн ҲОТАМ

Абу Ваҳб  Адий ибн Ҳотам ибн Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Хазраж ат-Тойи (р.а.), саҳобийлардан, сахийлиги билан машҳур бўлган Ҳотам ат-Тойининг ўғли. Той қабиласидан мусулмонларга асир тушганлар орасида Адийнинг синглиси Саффона ҳам бўлган. У мусулмонлар муомаласидан хурсанд бўлиб, Исломга кирди ва бу пайтда Сурияда қочиб юрган акасини Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига жўнатди, у ҳам илк мулоқотдан сўнг ҳижрий 9 йили мусулмон бўлди. Адий оқил ва сахий саҳобалардан бўлган, жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам Той қабиласининг раисларидан эди. Ридда урушида, Ироқ фатҳида, Ҳазрати Али ёнларида Жамал, Сиффийн, Наҳавон урушларида қатнашганлар. Расули акрамдан 66 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 68 йили бир юз йигирма ёшда Куфада вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР