loader

АДОЛАТ

Луғатда “тўғрилик, мустақимлик, одиллик”ни ифода этади. Уламолар истилоҳида эса инсон нафсидаги гуноҳлардан ва мубоҳ пасткашликлардан уни қайтарадиган малака, ҳақ эгасига ҳаққини беришга интилиш “адолат” деб аталган. Бунинг акси зулм, ғадр, инсофсизликдир. Аллоҳ таоло бизни адолатли бўлишга чақирган. Шунинг учун инсон ҳар бир ҳаракатини мезон ва адолат доирасида қилишга интилиши лозим. Дунёнинг бутун тизими ва мартабаси адолат билан қўлга киритилади. Ислом ҳукдорларининг аксари, хусусан халифалардан Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Умар ибн Абдулазиз, Марвон ибн Абдулмалик, Хорун ар-Рашид ва бошқалар ўта адолатпарварликлари билан машҳур бўлишган. Ҳадис ривоят қилувчи ровийнинг ҳадиси қабул этилиши учун шарт бўлган талаблардан бири- унинг адолатли бўлишидир. Ровийда адолат мавжуд бўлиши учун қуйидаги тўрт шарт: Исломда бўлиши, балоғатга етгани, соғлом ақлли бўлиши ва тақводорлиги талаб этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР